«InnoWeek.Uz-2022» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ташкил этилган кўргазмада далалардаги зараркунандаларни нобуд қилувчи ҳашаротни кўпайтирувчи мини-инкубатор намойиш этилмоқда.
— Далаларда, боғларда зарарли ҳашаротлар учраб туради. Шу ҳашаротларни олтинкўз деб номланувчи ҳашарот нобуд қилади. Уни махсус лабораторияларда кўпайтиришади. Мазкур ҳашарот учун Карантин инспекциясидан буюртма тушди ва уларнинг техник вазифалари асосида қурилма яратилди. — дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги INNO технопарк бош директори Акбархон Собирхонов.
Мазкур қурилма олтинкўз тухумлари учун инкубаторидир. Яъни лабораторияларда 3 литрли банкада кўпайтирилса, бу инкубатор орқали 20 баробар кўпроқ ва 20 баробар тезроқ кўпаяди.