Наноўғитлар ишлаб чиқарувчи "Khazra" компанияси уюштирган кўргазмада ўғитлар намойиш этилди. Ушбу наноўғитлар ўсимликларнинг физиологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда “Хелатлашнинг илғор тенологиялари” ассида ишлаб чиқарилади.

Ўзига хос хусусиятга эга бўлган бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш тенологияси АҚШнинг Патент ва товар белгилари идораси (USPTO) томонидан патентланган.

Компаниянинг барча маҳсулоти Эрон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ва бугунги кунда юқори технологияли маҳсулот сифатида дунёнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Эроннинг “Raja Information Technology Co” компанияси ахборот технологиялари, дастурий таъминотлар ва компьютер технологиялари соҳасида фаолият юритувчи компания бўлиб, у ҳам кўргазмада ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Кўргазмада иштирок этиш билан бирга ушбу компания В2В учрашувлар доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар билан учрашиб музокалар ўтказди. Натижада “Raja Information Technology Co” компанияси ва “Нарзулла ҳимоя сервис” ХК ўртасида 100 минг доллар миқдорида инвестиция киритиш тўғрисида англашув менморандуми имзоланди. 

Шунингдек "InnoWeek-2022" халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Эрон компаниялари иштирокида B2B учрашувлар ташкил этилди. Ўзбекистонлик тадбиркорлар эронлик ҳамкасблари билан учрашиб, келгусида ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.