Таъкидланишича, худди шундай совуқ ҳаво 10 октябрда ҳам давом этади. Кечаси ҳарорат 3—6 даража, шимолда 0—3 даража совуққача пасаяди ва кундузи 13—17 даража илиқ кузатилади.
Қайд этилишича, республиканинг катта қисмида дам олиш кунлари қуруқ ҳаво сақланиб қолади. Фақат мамлакатнинг жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистондан нам булут массалари кириб келади. Фарғона водийси вилоятлари ҳамда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 3—6 даража илиқ, шимолда 0—3 даража совуқ, кундузи эса ҳаво 18—20 даражагача исийди.