Фақат Фарғона водийси вилоятларида ва Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор. Чўл ҳудудларда ва Фарғона водийсида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзон билан кузатилиши кутиляпти. Кундузги ҳарорат 12-15о, республика шимолида 7-12о илиқ атрофида бўлади. Кечаси ҳарорат 2-7о илиқгача, шимолда баъзи жойларда 3о совуқгача пасаяди.
19 апрелдан бошлаб антитциклон республика ҳудудидан чекина бошлайди ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 21 апрелга келиб кечаси 4-9о илиқни, кундузи 20-25о ни ташкил этади.
Бугун сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Бугун ва ҳафта давомида пойтахтимизда: ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Бугун ва эртага ҳаво ҳарорати 12-15о атрофида бўлади. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси ҳарорат 2-4о илиқгача пасаяди.
19 апрелдан иш ҳафтасининг охиригача кечалари ҳарорат 4-7о илиқ атрофида бўлади, кундузи аста-секин кўтарилади ва жума кунига келиб ҳарорат 20-23о гача кўтарилади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.