Қарорга мувофиқ, катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт йўналиш бўйича ҳаракатланишидан олдин автомобиль йўлларини ўрганиш тартиби тўғрисидаги;
Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар ҳамда 2020-2022 йилларга мўлжалланган вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини қуриш, модернизациялаш ва замонавий техника воситалари билан жиҳозлаш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди.
Транспорт воситаларининг вазн ва параметрларини назорат қилиш учун турғун (стационар) ва кўчма пунктлар қурилади.
Хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши клометрини ёки вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва бунинг учун ҳақ ундириш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқсин, бунда халқаро амалиётдан келиб чиқиб замонавий ахборот технологиялари асосида жиҳозлаш ва фойдаланиш назарда тутилади.
Олти ой муддатда хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши километрини ёки вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва бунинг учун ҳақ ундириш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилади.