— Айни пайтда мамлакатимизда жами 8300 та нодавлат тиббиёт муассасаси фаолият юритмоқда, — дейди вазирликнинг Лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Жалолиддин Асамутдинов. — Шундан 1618 таси стационар клиника бўлиб, уларда 43 минг 200 дан зиёд шифо ўринлари яратилган.

Хусусий секторда 17 минг нафардан ортиқ шифокор, 26 минг нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходими меҳнат қиляпти. 

Шунингдек, ҳозир юртимиз бўйича 20 дан ортиқ хорижий давлат бизнес доираларининг инвестициялари иштирокида 159 та хусусий шифохона фаолият юритмоқда.

 Энг кўп хусусий шифохона Тошкент шаҳрида ташкил этилган бўлиб, улар сони 1700 дан ортди. 

Бундан ташқари:

Андижонда 750 дан;

Самарақанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 650 дан зиёд нодавлат тиббиёт муассасаси фаолият олиб боряпти.