Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, Туриннинг “Ювентус” клуби еврокубоклардан бир йилга четлатилиши ҳақида тез орада УЕФАдан хат олади. Сабаби клубда ўтган йиллар давомидаги молиявий қинғирликларга йўл қўйилган.
Сал аввалроқ клуб юқоридаги айблар учун А Серияда 10 очкодан маҳрум этилиб, Италия чемпионатида 7-ўринни эгаллади ва Конференциялар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. “Ювентус” раҳбарияти УЕФА шундай қарорга келса, бу қарорга қаршилик қилиб, спорт арбитраж судига (CAS) шикоят қилмоқчи эмас.
Мутахассисларнинг фикрича, “Ювентус” клуби раҳбарлари Конфедерациялар лигаси турнирини нифузли турнир деб ҳисобламайди.