Тадбирда фуқаро Д.Х. 3 нафар аёлга (1992, 1995 ва 1999 й.т) ўз ҳисобидан авиабилет сотиб олиб бериб, уларни Туркия Республикаси Анталия шаҳрида фоҳишалик қилишга ёллаганлиги аниқланди. Улар Тошкент халқаро аэропортида “Тошкент-Анталия” йўналиши орқали жўнатаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.