Мазкур қўлёзма эски ўзбек тилида ёзилган бўлиб, ҳар сатр остида матннинг форсча таржимаси берилганлиги билан аҳамиятли.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Мубаййин» асарини 1521 йил Ҳиндистонга юришлари даврида яратди. Маснавий тарзида ёзилган, ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган бу асарда Мовароуннаҳр ва Ҳиндистонга оид ўша давр ижтимоий-иқтисодий ҳаёти бўйича қизиқарли маълумотлар ҳам жамланган.
Валиаҳд Ҳумоюн ва Комрон Мирзоларга дастуруламал сифатида мўлжалланган «Мубаййин»да, айни замонда, намоз, закот ва ҳаж зиёрати тўғрисида ҳам шаръий мезонлар баён қилинган.