Бу ҳақда Замбия соғлиқни сақлаш вазири Силвия Масебо маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакатнинг ўнта вилоятидан олтитасида ушбу касалликка чалинган беморлар аниқланган.
Масебонинг таъкидлашича, одамлар касалланган ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилиш орқали куйдирги касаллигига йўлиққан.
Куйдирги (Сибирь яраси) сут эмизувчиларнинг бактериялар келтириб чиқарадиган юқумли касаллигидир. Касаллик қўзғатувчиси тупроқда споралар орқали кўп йиллар давомида яшовчан бўлиб қолади, деб хабар беради korrespondent.net.