Ўқувчилар билан сувдан оқилона фойдаланиш, санитария ва гигиенанинг соғлом турмуш учун аҳамияти ҳақида суҳбатлашди. 

Бугунги кунда вилоятнинг 16 та мактабида қудуқлардан сув билан таъминлаш, сувни филтрлаш ва хавфсиз ичимлик суви даражасигача чучуклаштириш тизимлари ўрнатилган. Сув таъминоти ва канализациянинг ички ва ташқи муҳандислик тармоқлари, ҳожатхона ва душ хоналари қурилган.

Шунингдек, оқова сувларни суғорма сув даражасигача биологик тозалаш тизимлари ўрнатилган.

Мактаблар жойлашган ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ва хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Лойиҳанинг навбатдаги босқичи учун Бухоро вилоятидаги яна 15 та мактаб танлаб олинган. Лойиҳа БМТ Болалар фонди (ЮНИCЕФ), "Ўзсувтаъминот" АЖ, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 

Шунингдек, Зироат Мирзиёева Бухородаги 123-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ҳам ташриф буюриб, ўқувчилар билан самимий суҳбатлашди.

Болалар ўз ютуқлари ҳақида сўзлаб бердилар. Уларни экология мавзусига қизиқтириш учун меҳмонлар "Zamin Eco education" ўқувчилари билан биргаликда дарахт экиш акциясини ўтказдилар. Тадбир давомида "ақлли суғориш" тизими намойиш этилди.

Ҳаво ҳарорати ва намлик даражасини ўлчайдиган датчиклар туфайли суғориш учун керакли сув ҳажми ҳисоблаб чиқилади. Ушбу тизим билан танишув орқали мактаб ўқувчиларига сувни тежаш нақадар муҳимлиги тушунтирилди.