1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган кўзгазмада жажжи рассомлар ўзларининг ижод намуналари билан она заминда тинчлик, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги ҳақидаги тушунчалари ва тасаввурларини расмлар орқали ифодалашга ҳаракат қилганлар.
Тадбир доирасида “Баркамол авлод” республика болалар мактаби ўқувчилари ва Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида жойлашган 304-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан мусиқа ва рақс дастурлари намойиш этилди.
Кўргазма 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистонда ўтказиладиган саммити олдидан ҳамда Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро болалар расмлари кўргазмасида ҳам экспозиция қилинади.
Мазкур тадбир тасвирий ва амалий санъат соҳаси ижодий йўналишида мактабгача таълим муассасаларидан ҳамда умумтаълим мактабларидан кейинги таълимни ташкил этишда ва самарадорлигини янада оширишга ҳизмат қилади.
Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси
маркази матбуот хизмати