Ўқувларга 14 та таянч мактабнинг 140 ўқитувчиси, ҳудудий малака ошириш марказларининг 40 дан ортиқ тренери ва методистлар, педагогика йўналишидаги ОТМлар професор-ўқитувчилари жалб қилинган.

Кейинги 6 кун давомида устозлар учун махсус малака ошириш жараёнлари ташкил этилади.

Жараёндан тўғридан-тўғри репортажларни Халқ таълими вазирлигининг фейсбукдаги саҳифасидан кўриш мумкин. Шунингдек, "Домлажон" каналида ҳам батафсил маълумотлар берилмоқда.

Бу малака ошириш курслари катта жараёнларнинг бошланишидир. Кейинги ойларда жойларда педагогларни янги методикаларга ўқитиш ишлари давом эттирилади. Ҳар бир ҳудудда “Замонавий жамият учун замонавий таълим” шиори остида йирик анжуманлар ташкил этиб борилиб, ушбу тадбирларда амалга оширилаётган ишлар борасида ўқитувчиларга, ота-оналарга ва кенг жамоатчиликка ахборот бериб борилади.