У Escape деб номланди, барча экологик талабларга жавоб беради ва юқори энергия самарадорлигига эга.
Ишланма тўлиқ электр ҳаракатлантирувчи тизимдан фойдаланади. Узунлиги 12 метр ва сув ўтказувчанлиги тахминан 11 тонна. Тезлиги 55 км / соат. У бир марта тўлиқ қувватлантирилган аккумулятор воситасида 100 километргача масофани босиб ўтади, ўнлаб йўловчи ва икки экипаж аъзосини ташийди. Корпус аэродинамикага қўйиладиган талабларга мувофиқ яратилган. Батареяни тўлиқ қувватлантириш атиги 60 дақиқада амалга оширилади.
Escape табиатга кам зарар етказадиган транспорт воситасидир. Ушбу сув таксиси пухта дизайн, юқори технология ва барқарорлик тенденциялари уйғунлиги орқали денгизда йўловчи ташишнинг келажакдаги стандарти учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин, дейилади techcult.ru сайтида.