Мактубда қайд этилишича, Ҳудудий электр тармоқлари АЖ Тошкент ҳудудий филиали Зангиота ТЭТ томонидан "Алоқа" кўчасидаги эски, юклама билан ишлаётган 888-сонли трансформатор ўрнига янги 400/10 КВА қувватга эга қўшимча трансформатор пункти ўрнатилган.

 “Шунингдек, электр тармоғини янгилаш доирасида 25 дона CВ-9,5 русумли бетон таянчлар ўрнатилиб, 1,8 км замонавий CИП электр тармоқлари ва ввод линиялари тортилди.

Натижада маҳаллада энергия етказиб бериш сифати сезиларли даражада яхшиланди.

Мазкур ташаббус учун барча масъул ташкилот ва соҳа ходимларига маҳалламиз аҳолиси номидан миннатдорлик билдирамиз.

Фуқаро, меҳнат витрани А.Қодиров”, дейилади мактубда.