Унга кўра, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманига қуйидаги ижтимоий объектлар ўтказилиши таъминланди:
➖маҳаллалар – 13 та;
➖кўп қаватли турар жойлар – 23 та;
➖кўп қаватли турар жойлардаги ҳонадонлар – 335 та;
➖якка тартибдаги уй-жойлар – 10 954 та;
➖нотурар жойлар – 535 та;
➖мактаблар – 7 та;
➖мактабгача таълим муассасалари – 5 та;
➖диний муассасалар – 2 та;
➖қабристонлар – 4 та;
➖маданият марказлари – 1 та;
➖тиббий муассасалар – 2 та.
Зангиота туманидан Сергели туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Сергели тумани этиб белгиланади, дея хабар берилмоқда Тошкент вилояти ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри расмий телеграм каналида.