Баённинг 85-бандига кўра Зангиота туманида Зангиота зиёратгоҳи рўпарасида “Ҳунармандлар савдо Маркази”ни ташкил этиш ва марказни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ушбу масала депутатлар муҳокамасига қўйилди.
Янги ташкил этилаётган марказ лойиҳаси билан туман ҳокими депутатларни таништирди. Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши томонидан тақдимот материаллари бир овоздан мақулланди. 2021-2022 йилларда Зангиота туманидаги Зангиота зиёратгоҳи атрофида "Ҳунармандлар маркази"ни ташкил этиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилади, дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.