Аутоиммун касалликлар – бу одам иммунитет тизимининг бузилиши билан боғлиқ касалликлар бўлиб, у ўз тўқималарини бегона деб қабул қила бошлайди ва уларга зарар етказади.
Клиник тадқиқотда соғлом кўнгиллилардан етти кун давомида ҳар куни занжабил қўшимчаларини истеъмол қилиш сўралди. Қўшимчалар таркибида занжабилда мавжуд ўсимлик бирикмаси – тахминан 20 миллиграмм гингерол мавжуд.
Тажриба натижасида нейтрофилларнинг оқ қон ҳужайралари ичида циклик аденозинмонофосфат ишлаб чиқариш кўпайди. Циклик аденозинмонофосфатнинг юқори даражаси нетознинг бостирилишига олиб келди.
Шундай қилиб, занжабилни истеъмол қилиш нейтрофилларнинг нетозга чидамлилигини оширди. Бу жараён кўплаб аутоиммун касалликларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Келажакда мутахассислар бундай касалликларга чалинган беморларда занжабил қўшимчаларининг клиник синовларини ўтказмоқчи, деб хабар беради lenta.ru.