Зарафшонда “Zarafshan-Uchiyama System” МЧЖ хорижий корхонаси таъсисчилигида “Ахборот технологияси академияси” фаолият бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Кеча Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов ҳамда Япония давлатининг “Beeanz Inc” компанияси директори Учияма Цутому томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Эндиликда IT академиясида умумтаълим мактабларининг 9-10-11-синф ўқувчилари ҳамда 30 ёшгача бўлган шаҳар ёшлари имтихон асосида ўқишга қабул қилиниб, уларга дастур яратиш билан боғлиқ билимлар берилади. Ўқишни мувафаққиятли тугатган талабалар “Beeanz Inc” компаниясига ишга қабул қилинади. Талабалар хоҳишига қараб Японияга бориб ёки масофадан туриб, интернет орқали ишлаш имкониятларига эга бўладилар.
Учрашувда вилоят ҳокими Қобил Турсунов ва “Beeanz Inc” компанияси директори Учияма Цутому бошқа туманларда ҳам шундай IT марказлар фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олишди.