Қозоғистонлик депутат Муратбай Жолдасбаев 11 июнь куни ўтказилган парламент йиғилишида "Аҳоли саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисида" ги қонун лойиҳаси юзасидан зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари қадоғига қора рангли ёрлиқ таклифини билдирган.
Унинг фикрича, бундай ёрлиқларни маҳсулотлар қадоқларига жойлаштириш истеъмолчиларга тўғри танлов қилиш имконини беради.
Депутат шунингдек, Қозоғистонда чакана савдо тармоқлари пештахталарини лойиҳалаш учун ягона тартибни белгилаш, палма ёғидан фойдаланишни қонуний равишда чеклаш зарурлигини ҳам таъкидлаган.