Маълум қилинишича, у “автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ танишингиз номига расмийлаштирсангиз, жарима баллари ишламайди” мазмунидаги видео тарқатиб, аҳолига нотўғри маълумот берган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд қарори билан 24 млн 720 минг сўм миқдорида жарима қўлланди.
Мутасаддилар бундай мазмундаги ахборотларни тарқатиш қонунчиликка зид эканини эслатиб, фуқароларни текширилмаган маълумотларга ишонмасликка чақирмоқда.