— «Жуда хурсандман. Турнир ҳали тугамади, лекин олдиндан ютиб қўйганимдан хурсандман. Агар бугун ютқазганимда, кун жуда оғир ўтарди. Яхши ўйнадим. Кеча оилавий чатда
Жамоаси ҳақида шундай деди:
— «Менда учта секундант бор. Биттаси шу ерда эди, қолганлари онлайн ёрдам берди. Роман Видоняк билан кўпроқ кўникмалар ва психология устида ишлаймиз. Жамоамиз жуда зўр. Ҳозирча ҳаммани очиқламайман, чунки олдинда матч ҳам бор.»
Турнир давомида босим бўлганини ҳам яширмади:
— «Яхши позицияда бўлсам, кўп юраман. Бу одат бўлиб қолган. Лекин айрим партиялар жуда оғир бўлди, айниқса Фабиано Каруанага қарши ва биринчи тур. Биринчи турда омад ҳам роль ўйнади ва бу бутун турнирни ўзгартирди. Бундай турнирни ютиш учун бироз омад ҳам керак.»
Севимли партиялари ҳақида бундай жавоб берди:
— «Праггга қарши иккала партия ҳам ёқди. Лекин Фабиано Каруанага қарши партия алоҳида ёқди. Мен одатда шунақа ўйинларни афзал кўраман.»
Тайёргарлик ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:
— «Бу турнир олдидан дебютлар устида кўпроқ ишладим. Жамоамиз билан кўп тайёрландик. Бундан ташқари мураббийим билан умумий ўйин даражам устида ҳам ишладик.
Ва энг муҳим мақсад:
— «Бугун энг аввало оиламга қўнғироқ қиламан. Бу лаҳзани улар билан бўлишишни хоҳлайман. Кейинги вазифам эса жаҳон чемпионлиги учун матчда максимал даражада яхши ўйнаш.»