Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБ Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Қ. Навоий шаҳар, “Тинчлик” қўрғонидаги 47 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро С.О.га фирибгарлик йўли билан 220 млн сўмга сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.