Тадбирда фуқаро Д.Б. бошқа бир фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Бектемир тумани, “Олтинтопган” МФЙ ҳудудида жойлашган 6 сотих захирадаги ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, шундан 3 сотихини 15 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.