Тадқиқот давомида олимлар овқатланиш бўйича сўровномаларни тўлдиришлари сўралган 90 000 га яқин одамнинг маълумотларини таҳлил қилишди. 4749 иштирокчи тахминан 30 йил давом этган тадқиқотнинг охиригача яшай олмади. Кунига ярим ош қошиқдан кўпроқ зайтун ёғи истеъмол қилган субъектларда деменция хасталиги билан узоқроқ яшаш эҳтимоли зайтун ёғини ҳеч қачон ёки камдан-кам истеъмол қилганларга қараганда 28 фоизга юқори бўлган. Бундан ташқари, кунига бир чой қошиқ маргарин ва маёнез ўрнига шунча миқдорда зайтун ёғи истеъмол қилиш одамнинг деменция туфайли умрнинг қисқартириш эҳтимолини 8-14 фоизга камайтиради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу таъсир зайтун ёғидаги антиоксидант бирикмаларнинг юқори миқдорда экани билан боғлиқ бўлиши мумкин, улар қон-мия тўсиғини кесиб ўтишга қодир ва мияга бевосита таъсир қилади. Шу билан бирга, зайтун ёғи юрак-қон томир саломатлигини мустаҳкамлаш орқали мия саломатлигига билвосита таъсир қилади.

Олинган маълумотлар зайтун ёғини кўп истеъмол қилиш юрак хасталиги хавфини камайтиришини кўрсатган олдинги тадқиқотларга мос келади. Овқатланиш рационига зайтун ёғини киритиш когнитив пасайишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради, деб хабар беради lenta.ru.

Деменция – бу орттирилган ақлий заифлик. Илгари олинган билим ва амалий кўникмаларнинг у ёки бу даражада йўқолиши билан ақлий фаолиятнинг доимий пасайиши. Кўпинча, бу ҳолат кексалик даврида кузатилади.