Форум очилишида Антонио Гутерриш ҳамда Эми Поуп глобал миграция сиёсатига оид устувор йўналишлар ҳақида фикр билдирди.
Тадбирда Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, касбий ва тил тайёргарлиги тизими ҳамда халқаро ҳамкорлик натижалари ҳақида ахборот берди. У миграцияни нафақат иқтисодий эҳтиёж, балки инсон капиталига инвестиция сифатида баҳолаш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, Угочи Дениелс билан хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган халқаро миграция форумининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувлар доирасида АҚШнинг қатор ташкилотлари билан ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Logan University билан АҚШ меҳнат бозори учун тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш бўйича шартнома имзоланди.
Шунингдек, Missouri Trucking School вакиллари билан юк автомобили ҳайдовчиларини АҚШ стандартлари асосида ўқитиш ва ишга жойлаштириш механизмлари муҳокама қилинди.
АҚШ қишлоқ хўжалиги иш берувчилари кенгаши — НCАЭ билан мавсумий иш дастурларини кенгайтириш ва меҳнат форумлари ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, Head Honchos Recruiting ташкилоти билан