Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган давлатлар рўйхатида Қирғиз Республикаси етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатга 660 579 нафар юртдошларимиз сафар қилган.

Шунингдек, Қозоғистонга 284 024 нафар, Тожикистонга 282 040 нафар, Саудия Арабистонига 136 060 нафар, Россияга 88 267 нафар, Туркияга 52 199 нафар, БААга 28 125 нафар, Хитойга 15 844 нафар, Таиландга 13 839 нафар ҳамда Мисрга 12 186 нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда борган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 111,6 минг нафарга ошган.