Вазирлик баёнотида таъкидланишича, мазкур саъй-ҳаракатлар кескинликни юмшатиш, сиёсий-дипломатик мулоқотни ривожлантириш ҳамда ўзаро мақбул ечимларни топиш учун муҳим қадам ҳисобланади.
Шунингдек, барча томонлар вазминликка чақирилиб, вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида конструктив ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.
Баёнотда Ўзбекистоннинг можароларни фақат тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори экани, бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойилларига қатъий амал қилиниши лозимлиги яна бир бор тасдиқланган.