Терма жамоамизнинг бугунги ўйин учун қайдномасидан 26 нафар футболчи ўрин олган.

Унга кўра, Абдуқодир Ҳусанов ва Элдор Шомуродов каби етакчилар асосий таркибдан жой олган. Ўткир Юсупов, Хожиакбар Алижонов ва Аббос Файзуллаев сингари футболчилар эса захирада қолдирилди.

АҚШга жўнаб кетганлардан Ҳожиакбар Алижонов, Беҳруз Каримов, Умарали Раҳмоналиев ва Шерзод Темиров бугунги ўйин таркибига киритилмаган.

Маълумот ўрнида, ушбу баҳс Канаданинг Эдмонтон шаҳридаги «Commonwealth» стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 06:00 да старт олади.