Ўйин олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда баҳсни ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди ҳамда зарур тушунтириш ва эслатмалар берилди.

Йиғилишда Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари учрашувда тўлиқ кўк либосда ҳаракат қилиши белгиланди. Дарвозабон эса яшил рангли либосда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида ўтказилаётган баҳс АҚШнинг Ню-Йорк шаҳридаги “Icahn” стадионида бўлиб ўтади.