Суҳбат аввалида БАА Президенти мамлакатимиз етакчисини таваллуд куни муносабати билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик, шарафли давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва давомий равнақ тилади.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани, йирик қўшма лойиҳалар жадал амалга оширилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар йўналишларда кўп қиррали ҳамкорликни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.
Икки давлат етакчилари минтақавий аҳамиятга молик долзарб ҳамда кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.