Турнир 27 апрелдан 3 майгача Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди. Унда жамоамиз барча учрашувларда ғалаба қозониб, мусобақани мағлубиятсиз якунлади (Қирғизистон — 4:2; Ҳиндистон — 15:1; Мўғулистон — 7:2; Индонезия — 13:0; Қирғизистон — 3:2).
Шунингдек, 2026 йил март ойида жамоа халқаро майдонда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ўз дивизионида жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди ва икки карра жаҳон чемпионига айланди.
Мазкур натижа Ўзбекистон хоккей федерациясининг терма жамоаларни тайёрлаш ва мамлакатда хоккейни ривожлантириш борасидаги бошқарув ҳамда ташкилий ишларининг юқори даражада эканини яққол кўрсатади.