Бу ҳақда Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди
Қайд этилишича, машғулотлар Шарқий ҳарбий округга қарашли «Ғурумсарой» дала ўқув майдонида ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, ўқув машғулотларида ҳарбийларнинг жанговар тайёргарлик даражасини ошириш, замонавий ҳарбий кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тантанали очилиш маросимида мазкур машғулотлар икки давлат ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Қайд этилишича, ушбу машғулотлар икки давлат Қуролли Кучлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида еттинчи бор ташкил этилмоқда. 2019 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган мазкур ўқув машғулотлари Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни изчил ривожлантиришга қаратилган.
«Дўстлик–2026» қўшма машғулотлари жорий йилнинг 24 апрелига қадар давом этади.