Учрашув аввалида вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Шу билан бирга, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон томони Жазоир раҳбариятининг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган қатъий интилишини юқори баҳолаб, кўп қиррали ҳамкорликни янги мазмун билан бойитиш, мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш ва амалий натижаларга эришиш учун яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади.