Қайд этилишича, 2026 йилнинг биринчи чорагида мамлакатда меҳнат фаолияти билан боғлиқ жами 198 та бахтсиз ҳодиса юз берган.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳодисаларнинг 9 таси гуруҳий, 139 таси оғир оқибатли, 49 таси эса ўлим билан якунланган.

Жами жабрланганлар сони 223 нафарни ташкил этган. Шундан 146 нафар — оғир жароҳат олган, 15 нафар — енгил жароҳатланган, 62 нафар — вафот этган.

Энг кўп бахтсиз ҳодисалар қуйидаги ҳудудларда кузатилган:

  • Тошкент шаҳри — 44 та
  • Сурхондарё вилояти — 36 та
  • Тошкент вилояти — 29 та
  • Навоий — 18 та
  • Бухоро — 16 та
  • Андижон — 15 та
  • Самарқанд ва Сирдарё — 13 тадан
  • Қорақалпоғистон, Фарғона, Қашқадарё — 10 тадан
  • Наманган — 7 та
  • Хоразм ва Жиззах — 5 тадан
Энг кўп бахтсиз ҳодисалар саноат (71 та) ва қурилиш соҳасида (54 та) кузатилган.

Шунингдек, қолган соҳаларда:

  • қишлоқ ва сув хўжалиги — 9 та
  • савдо ва хизмат — 8 та
  • транспорт — 8 та
  • таълим — 4 та
  • соғлиқни сақлаш — 4 та бахтсиз ҳодисалар қайд этилган.
Рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, бахтсиз ҳодисаларнинг асосий қисми саноат ва қурилиш соҳаларига тўғри келмоқда. Бу эса меҳнат хавфсизлиги талабларига амал қилиш, иш жойларида назоратни кучайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатади.