Ўзбекистонда газсимон ёқилғида ишлайдиган иситиш қозонларини синовдан ўтказишга ихтисослашган замонавий лаборатория фаолияти йўлга қўйилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда KARVON бренди эгаси бўлган UNG PETRO компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур лаборатория мамлакатдаги бу йўналишдаги илк синов базаси ҳисобланади .
Янги лабораторияда иситиш қозонларининг хавфсизлиги , энергия самарадорлиги ва экологик кўрсаткичлари халқаро стандартлар асосида баҳоланади . Шунингдек , қурилмаларнинг газ сарфи , иссиқлик самарадорлиги ва фавқулодда ҳолатлардаги ҳимоя тизимлари ҳам текширилади .
Мутахассислар таъкидлашича , лабораториянинг ишга туширилиши ички бозордаги маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини ошириш , энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг бозорга кириб келишининг олдини олишга хизмат қилади .
Шу билан бирга , мазкур синов базаси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш имконини ҳам беради .