Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, импорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1,9 миллион долларга ошган.

Ушбу даврда Ўзбекистонга энг кўп музқаймоқ маҳсулотларини Россия етказиб берган бўлиб, импорт ҳажми 275,3 тоннани ташкил этган. Кейинги ўринларда Қозоғистон — 139 тонна, Хитой — 46,2 тонна, Беларусь — 20,2 тонна ва Франция — 17,6 тонна билан қайд этилган.

Шунингдек, бошқа давлатлар ҳиссасига 13,3 тонна музқаймоқ маҳсулотлари тўғри келган.