Фазовий кема Марснинг шимолий текисликларини – Ваститас Бореалис деб номланувчи ҳудудни ўрганди. Тадқиқотчилар қадим замонларда у ерда тузли ҳовуз бўлган деб тахмин қилишганди, аммо бу фараз учун ҳеч қандай далил йўқ эди.

2021 йилда Марсга етиб келган Zhurong марсоходи Утопия текислигига қўнди ва қирғоқ чизиғи томон ҳаракатланди. Бу вақт ичида у 1921 метр масофани босиб ўтди ва турли асбоблар ёрдамида атроф-муҳит ҳақида маълумот тўплади. Шундай қилиб, у 106 та панорамали тасвирларни узатди, бу эса атрофдаги жинсларнинг тузилишини яхши ўрганишга имкон берди.

Хитой Геология университети олимлари тасвирларни ўрганиб чиқиб, тоғ жинслари оддий вулқон ёки қумли жинслардан сезиларли даражада фарқ қилувчи қатламли тузилмаларга эга эканлигини аниқлади. Улар Ердаги денгизларнинг саёз қирғоқларида заиф тўлқин оқимлари пайтида юзага келадиган қатламларга жуда ўхшаш бўлиб чиқди.

Тахмин қилиш мумкинки, унинг қадимги океанларида сув тўлқини жуда заиф бўлган, деб хабар беради mir24.tv.