Ҳар бир кўнгил меҳр ва эътиборга муҳтож. Атрофда меҳр тафти билан қалбларни иситувчи инсонларининг борлиги бахт. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ана шундай хайрли ишга қўл урди.

Республика махсус комиссиясининг Янги йил байрами тадбирларини нишонлаш тартиби бўйича тавсияларига асосан, федерация тизим ходимлари учун мўжалланган корпоратив зиёфатларни бекор қилиб, мазкур тадбирлар учун ажратилган маблағларни савобли ишга сарфлади. Жумладан, хайрия акцияси доирасида федерация томонидан Бухоро вилоятидаги 32-меҳрибонлик уйининг бир гуруҳ  тарбияланувчиларининг суннат тўйи ўтказилди.