Куни кеча Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировнинг хотирасига бағишланган “Ботир Зокиров санъати давомчилари” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими худди шундай бошланди.

Истеъдодли актриса Дилноза Кубаева ҳамда актёр Рихситилла Абдуллаевнинг жарангдор овозлари янгради. Сўз Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носировга берилди. Ундан сўнг Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ҳамда Насиба Абдуллаеванинг илиқ ва самимий тилаклари янгради.

Ҳаяжонли лаҳзалар бошланди. Кўрик танлов ғолиблари бирин кетин эълон қилинди.

3- ўрин соҳиблари билан танишинг

Мамадалиев Камрон Улуғбек ўғли (Наманган вилояти)

Жафарова Диёра Фарходовна (Самарқанд вилояти)

Тоғаев Жавохир Учқун ўғли (Қашқадарё вилояти)

Нуфузли тадбирда 2 –ўрин соҳиблари

Муродов Жамол Истам ўғли (Бухоро вилояти)

Хакимова Малика Рустамовна (Тошкент шаҳри)

Энг юқори балл тўплаб 1-ўринга сазовор бўлган иштирокчи

Сайдалиев Умаршоҳ Искандар ўғли (Жиззах вилояти)

Мазкур кўрик-танлов илк бора ташкил этилган бўлиб, унда 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар қатнашди. Танловнинг туман, шаҳар босқичларида жами 2386 нафар истеъдодли ёшлар иштирок этиб, улардан 439 нафари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларига йўлланма олди.

Вилоят босқичларида муваффақиятли иштирок этган ижодкор ёшлардан 50 нафари якуний республика саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.  Уларнинг энг муносиблари кеча оқшом ғолиблик нашидасини ҳис қилдилар ва уларнинг ҳар бирлари машҳур хонанандалар билан дуэт куйлаш бахтига муяссар бўлдилар.