Ушбу диспансерда сил касаллигини ташхислаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва профилактик ишлар амалга оширилади. Диспансер 40 ўринга (20 ўрин дориларга сезгир, 20 ўрин дориларга турғун) силни даволашга мўлжалланган.

Диспансер нафақат Зомин, балки қўшни Янгиобод, Зарбдор туманлари аҳолисига ҳам тиббий хизмат кўрсатади. Шунингдек, вилоят бўйича аниқланган дориларга турғун сил билан касалланган беморларга тиббий стационар хизмат кўрсатади.

Маълумот учун, ушбу диспансер Зомин тумани Ширин ҚФЙ хушҳаво Қудуқча қишлоғида жойлашган. Дастлаб, 1960 йилда ҳудудда аҳоли орасида сил касаллиги авж олиб кетганлиги ва ўлим ҳолатлари кўпайганлиги туфайли беморларни даволанишига шароит яратиш мақсадида эски бино базасида ташкил этилган. Бунинг натижасида аҳоли орасида сил касаллиги ва ундан ўлим ҳолатларининг кескин камайишига эришилган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Диспансер Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан замонавий тиббий асбоб ускуналари билан жиҳозланди.