«Ультрамарафон дунёнинг энг яхши топ-100 талик пойгалари қаторидан ўрин олган Samarkand Marathon хайрия пойгалари таркибига киради. 2022 йилги пойгаларнинг мақсади кўришда нуқсони бўлган одамлар учун музейларни мослаштиришдан иборатдир. Зоминдаги югуриш трассаси анча вақтдан бери мураккаб ҳисобланган йўл бўйлаб ўтади. 20 га яқин давлатдан келган иштирокчилар денгиз сатҳидан 2 500 метр баландликда жойлашган масофани югуриб ўтишлари мумкин ва бу ҳар бир қатнашчига ўзини синаб кўриш учун зўр имкониятдир!»,— дейди Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.

Иштирокчилар тўрт масофа: 2, 10, 21 ва 50 километр йўлни югуриб ўтди.

Бу йил «Zaamin Ultra» дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 1 200 дан зиёд иштирокчини жамлади. Булар – АҚШ, Буюк Британия, Италия, Франция, Канада, Янги Зеландия, Россия, Грузия, Беларус, Украина, Исроил, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон ва бошқалардир, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

50 км масофага югуриш мусобақаларида жами 35 нафар ультрамарфончи қатнашди. 

Тадбир доирасида электрон мусиқа концерти ҳам бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ўтказилувчи «Zaamin Ultra» Самарқанд марафонининг бир қисми ҳисобланади.