Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Н. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида ўзига тегишли бўлган банк картасидаги жами 1.262.000 сўм пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида банк картасидаги пулларни ўғирлаган шахс Термиз туманида яшовчи, 2001 й.т., Д.Ж. маълум бўлди.

Суриштирув ишлари давомида, Д.Ж.  ушбу жиноятни  Н.Н.нинг банк картасини "ZOOD-PAY" иловасига улаган ҳолда пулларини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиб, маблағларини "1xbet" онлайн таваккалчиликка асосланган ўйинига тикиб ютқазиб юборганлиги аниқланди.

Ушбу фуқарога нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.