Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ўрмончилик хўжалик давлат қўмитаси раиси, Н.Ж. Бакиров бошчилигида Зоология институтига ташриф буюриб, илмий экспедицияларни олиб бориш учун кўмак сифасида Нива 4х4 русумли автоуловини Институт директори Б.Р. Холматовга тақдим этди.
Тадбирда ЎзР ФА вице-президенти, академик Б.Т. Ибрагимов илмий амалий ҳамкорлик доимо бўлишини ва юртимиз равнақига кенг ҳисса қўшишини таъкидлашди.