“Зўравонликка чақирувчи каналлар Telegram, Google, Apple ва бутун цивилизациялашган дунё қоидаларини бузгани учун блокланади”, — дейди Дуров.
У мисол тариқасида “Доғистон тонги” Telegram канали блоклангани ҳақида маълумот берди. Каналда Республика аҳолисини тартибсизликлар чақирувчи пост жойланган.
29 октябрь куни Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлардан норози оломон Тель-Авивдан самолёт етиб келганидан сўнг Махачқалъа аэропортининг учиш-қўниш йўлагига бостириб кирди.
Тўқнашувлар оқибатида 20 дан ортиқ киши жароҳатланган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари оммавий тартибсизликлар моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган. Доғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жароҳатланганлар орасида тўққиз нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам бор, улардан икки нафарига тиббий муассасада ёрдам кўрсатилмоқда.