Якунда меҳрибонлик уйи қайта таъмирланиши, сунъий қопламали стадион ва спорт майдончалари қурилиши, доимий саёҳат ва танловлар ўтказишга келишиб олинди.
Эртани ўзида ўғил болалар Яккабоғдаги "Қорабайир" отчилик мажмуасига, қизлар санъат мактабларига саёҳат қиладиган бўлишди.
Шунингдек, эртага Рамазон ҳайити муносабати билан вилоят ҳокими номидан концерт дастури ва байрам дастурхони ёзиладиган бўлди.