Зеро, тиббиётда ҳам бу усул гирудотерапия (медицина зулукларидан даволаш учун фойдаланиш) атамаси билан изоҳланиб, яхши самара беради.
Хўш, зулуклардан қайси касалликларни даволашда фойдаланиш мумкин?
Улардан Тери касалликлари, гинекологик касалликлар, ЛОР касалликлари, кардиология (гипертония — қон босимининг кўтарилиши, миокард инфаркти)да, ревматология (ревматизм, артрит (бўғимнинг яллиғланиши))да;
неврология(неврит (нервнинг периферик яллиғланиши), парез (нимфалаж — тананинг фалажланган қисмида ҳаракатнинг бир оз сақланиб қолиши))да фойдаланиш тавсия этилади.
Зулук билан даволаниш сеанслари қоннинг қуюлиши (ивиш) билан боғлиқ ҳолатларда, организмда шиш (ўсма)лар кузатилганда, шунингдек ҳомиладорлик вақтида бекор қилинади.