Давлат экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни изчил давом эттиради
Президент янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш масаласига тўхталди.
Президент янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш масаласига тўхталди.
Ўрта корхоналар фаолиятини кенгайтириши учун уларга янги инвестор ва брендларни жалб қилишга кўмаклашиш зарур.
Саноат ипотекаси тизими йўлга қўйилиб, тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида ишлаб чиқариш майдонлари қуриб берилади.
Президент иқтисодиётимизнинг янги технология ва инновацияларга асосланган, сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарадиган муҳим бўғини – ўрта бизнес эканлигини таъкидлади.
Марказ билан ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар соддалашган тартибда белгиланади.
Бунда янги корхоналарда замонавий технологияларни жорий қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва маҳсулотини реализация қилишга марказлар ёрдам беради.
Ҳудудлардаги кичик бизнес марказларида ўқиган тадбиркорларнинг лойиҳаларини энг қулай шартларда молиялаштириш йўлга қўйилади.
Банк ҳузурида ҳар бир ҳудудда жами 14 та кичик бизнес марказлари ташкил этилади.
Жорий йилги мулоқот арафасида тадбиркорлардан 6 мингга яқин мурожаат келиб тушди.
2023 йил олти ойида текширишлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга камайган.
Кредит беришда айланмадаги товарлар, экспорт шартномалари, аккредитивлар ва келгуси тушумлардан ҳам гаров таъминоти сифатида фойдаланиш тизими яратилди.
Ўтган йилги таклифлар асосида бизнес субъектлари микро, кичик, ўрта ва йирик тоифаларга бўлинди ва уларнинг ҳар бири билан алоҳида ёндашувлар асосида ишлаш тизими йўлга қўйилди.