Туннель деворининг қулаб тушиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Жабрланганлар машиналарида қамалиб қолган. Расмийлар мамлакатдаги барча автомагистралларда ҳаракатланишни тўхтатди. Минглаб одамлар эвакуация қилинди.
Сув тошқини туфайли 29 та аҳоли пункти билан транспорт алоқалари узилди. Ҳудудлар электр таъминотисиз, икки миллионга яқин одам ичимлик сувисиз қолди. Об-ҳаво хавфининг энг юқори даражаси эълон қилинди. Коммунал хизмат ходимлари инфратузилмаларни тозалаш ва тиклаш устида ишламоқда, деб хабар беради mir24.tv.