Хоразмдаги имкониятлар ва уларни ишга солиш бўйича вазифалар муҳокама қилинди
1 март куни Урганч шаҳрида Хоразм вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
1 март куни Урганч шаҳрида Хоразм вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Ҳудуддаги туғруқхоналарни қон тозалаш ускунаси билан тўлиқ таъминлаш, хорижий мутахассислар иштирокида акушер-гинеколог, неонатолог, реаниматолог ва дояларни ўқитиш топширилди.
Жорий йилда 119 та кўп қаватли уй қуриб, 3,5 мингта оилани яшаш шароитини яхшилаш режалаштирилган. “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил этилиб, 100 та кўп қаватли уй қурилиши бошлан...
Хизматларда ўсиш бўлиши учун транспорт инфратузилмасини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.
Урганч шаҳрида “Лазги” ва “Авесто” музейларини ташкил қилиш таклиф қилинди.
Президент Хоразмни асосий драйверидан бири бўлган туризмни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилинишини айтди.
Боғот, Янгиариқ, Янгибозор, Қўшкўпир ва Урганч туманларида жун ва пиллани қайта ишлаш салоҳияти катта, Ҳазорасп, Хива, Тупроққалъа ва Хонқада қўл меҳнати асосида гилам тўқиш оммала...
Шу муносабат билан бу йили вилоятга 280 миллион доллар инвестиция олиб келиб, ип-калавани қайта ишлашни 60 фоизга етказиш муҳимлиги қайд этилди.
Ҳазорасп эркин иқтисодий зонасида хитойлик инвесторлар билан лак-бўёқ, шиша маҳсулоти ва электротехника йўналишида 300 миллион долларлик 4 та лойиҳа жойлаштирилади.
Хоразм тадбиркорлари учун қатор имтиёзлар белгиланди. Жумладан, импорт ускуналар, эҳтиёт қисм ва хомашё 5 йилга божхона тўловидан озод қилинади, қўшилган қиймат солиғини 180 кунга...
Саноатни ривожлантириш жамғармасидан Хоразмга 100 миллион доллар ажратиладиган бўлди.
Бу лойиҳа ишга тушса, 3 мингта иш ўрни яратилади, йилига 2,4 миллион тонна юқори қўшилган қийматли полимерлар ишлаб чиқарилади. Бу нафақат Хоразм учун, балки республикамиз саноати...